

"Бу йил мен учун оғир бўлди. Жароҳат олганимда, ҳали ҳаммаси олдинда деб ўйладим. Умид қиламанки, бошқа жароҳат олмайман. Учинчи операция бўлишига қаршиман. Агар менинг оёғим футбол ўйнаш учун етарлича соғлом бўлмаса, бошқа бирор бир нарса билан шуғулланаман", - дея фикр билдирди Коман.



