Кин: "МЮ ўйинчилари Моуриньюни автобус тагига ташлагандилар, улар Сульшер билан ҳам шундай қилишади"

Alisher
9 окт 2020, 14:17
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин "қизил иблислар"нинг "Тоттенхэм"дан мағлубиятга учрагани ҳақида гапирди.

Оле Гуннар Сульшер жамоаси ўша ўйинда 1:6 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

"Тоттенхэм" билан ўйин - манкунианлар учун шармандалик. Ҳаммада ҳам ёмон кунлар бўлади, аммо ўша кунда баъзи ўйинчилар клуб эмблемасини шунчаки расво қилишди.

Футболчилар Моуриньюни автобус тагига ташлагандилар, улар Сульшер билан ҳам шундай қилишади", - дейди Кин.

"Манчестер Юнайтед" 3 турдан сўнг АПЛ жадвалида 16-ўринда боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›