Кейн Бразилияга қарши баҳсни ўтказиб юборади

Omonjon To`xtamirzayev
23 мар 2024, 12:00
"Бавария" ва Англия термаси ҳужумчиси Харри Кейн Бразилияга қарши назорат учрашувида майдонга туша олмайди.

Футболчини тўпиғи билан боғлиқ муаммолар безовта қилмоқда. Жамоа устози Гарет Саутгейт мавзу бўйича қуйидаги фикрларни билдирди:

"Эртага, на Харри Кейн, на Жордан Хендерсон ва на Коул Палмер майдонга тушади.

Айтишим мумкинки, Хендо ва Коулнинг Бельгияга қарши ўйингача сафга қайтиш имкониятлари, Харриникидан кўра кўпроқ. Унинг бизга ёрдам бера олиши катта сўроқ остида қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk