

Кепага Италия клуби бош мураббийи Маурицио Сарри қизиқиш билдирмоқда.
Маурицио Саррининг "Лацио" 39 ёшли посбони Пепе Рейнанинг ўйинидан кўнгли тўлмаяпти. Қўшимчасига албаниялик дарвозабон Томас Стракоша жамоани тарк этиш ниятида. Шунинг учун римликлар дарвоза чизиғини кучайтириш ишларини олиб боришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Сарри "Челси"да Кепа билан бирга ишлаган. Айтиш доиз, ўшанда уларнинг ўзаро алоқаси у қадар яхши эмасди.



