Кепа жароҳати сабаб 3 ҳафтагача майдонга туша олмайди

Оқил Абдубарноев
9 ноя 2023, 22:50
"Реал" дарвозабони Кепа Аррисабалага мушакларидаги жароҳат туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.

Манбага кўра, футболчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасидаги “Брага”га (3:0) қарши ўйин олдидан машғулот пайтида жароҳат олган. У уч ҳафтага яқин муддатни ўтказиб юборади.

Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи “Реал” сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 10 та гол ўтказиб юборди ва 6 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Футболчининг ҳуқуқлари "Челси"га тегишли ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›