Каземиро: "Биз жуда ёмон ўйнаяпмиз"

Mirjalol Normatov
28 окт 2018, 22:46
"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро "Барселона"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Бу тактик хатолар сабабли содир бўлмади. Барча айб тизимда. Биз кўпроқ ҳаракат қилишимиз ва дарвозага зарба беришимиз керак эди.

5:1 ҳисоби бизнинг мавсумдаги ҳолатимизни кўрсатади. Бу биз учун фалокатли натижа бўлади. Биз жуда ҳам ёмон ўйин кўрсатяпмиз.

Биз ўзимиз ёмон ўйин кўрсатяпмиз. Мураббийнинг айтганларини қила олмаяпмиз. Биз футбол ўйнаймиз, мураббий эмас. Ҳа, ишларимиз ёмон. Бироқ ҳотиржамликни сақлаб қолишимиз керак", - деди Каземиро.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal