Кавани ПСЖ билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти

Aslanov Jasurbek
20 фев 2017, 16:10
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани клуб раҳбарияти билан шартнома узайтириш борасида келиша олмаяпти.

Январь бошида уругвайлик 2020 йилгача белгиланган янги шартнома борасида келишувга эришганлиги эълон қилинган эди. Ушбу битим бўйича Кавани клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Маълумотларга кўра, музокаралар давом этмоқда, аммо томонлар баъзи шартлар бўйича келиша олишмаяпти. Каванини шартномадаги бонуслар қониқтирмаяпти.

Кавани ва ПСЖ ўртасидаги амалдаги шартнома 2018 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Le Parisien

Сўнгги янгиликлар

Барча ›