Карвахаль тиззасидан жароҳат олди ва 2 ой майдонга туша олмаслиги мумкин

Alisher
2 окт 2020, 18:20
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль тиззасидан жароҳат олди.

Испаниялик футболчи 2 ой майдонга туша олмаслиги, жумладан 25 октярбь куни бўлиб ўтадиган "Эл Класико"ни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Карвахаль бугун эрталаб машғулотларда жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар"дан ҳимоячи Эдер Милитао, ярим ҳимоячи Тони Кроос ва вингер Эдер Азарлар ҳам жароҳат олган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›