Канте Лондонни Манчестерга алмаштириши мумкин

Mirjalol Normatov
10 сен 2020, 22:28
"Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Канте "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Tuttosport" хабарига кўра, "қизил иблислар" марказий ярим ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Раҳбарият хавбекнинг трансфери учун 60 млн евро ажратишга тайёр. Қайд этилишича, Поль Погбанинг "Ювентус"га ўтиш иштиёқи ушбу трансфернинг амалга ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Кантенинг Лондон жамоаси билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади. Якунланган мавсумда француз 28 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport