Каннаваро: "Месси "Наполи"га ўтсагина "Ювентус"нинг гегемонлиги якунланади"

Aslanov Jasurbek
4 янв 2019, 11:59
Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваронинг фикрича, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Наполи"га ўтса "Ювентус"нинг А Сериядаги гегемонлиги якунига етади.

"Наполи" ва "Интер" "Ювентус"нинг ҳукмронлигини тўхтата олади деб ўйлагандим, аммо бянконерилар ҳали ҳам олдинда. "Юве" вақтида ҳаракат қилишни билади. Улар жамоага ишонч ва куч бағишлаш, еврокубокларда кейинги қадамни ташлаш учун Роналдуни сотиб олишди.

"Наполи" "Ювентус"дан совринни бир йўл билан олиб қўйиши мумкин - Мессини харид қилиш" - дейди Каннаваро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia