

Хусусан, Тошкент шаҳрида жойлашган “ЖАР” стадиони ҳам қайтадан таъмирланиб, мажмуада барча қулайликларни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугундан мажмуанинг янги майдони замонавий кўринишга келтирилиб, фойдаланишга топширилди ҳамда Олимпия терма жамоаси учун машғулот базасига айлантирилди.






