

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, украиналик футболчи римликлар таркибида узоқ муддатга сафдан чиққан Сениад Луличнинг ўрнини босиши керак.
Рим клуби 24 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Унинг трансфер нархи 20 млн еврони ташкил қилиши мумкин.
Ушбу мавсумда Зинченко "Сити" таркибида 6 ўйинда 1 ассист қайд этди.



