"Истиқлол" стадиони Осиё Кубогига тайёр

Tolibjon Qosimov
1 мар 2023, 08:30
Бугун, 1 март куни мамлакатимизда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубоги баҳслари старт олади.

Гуруҳ ўйинлари Тошкентдаги 3 та стадион ("Бунёдкор", "Локомотив" ва "Жар")дан ташқари Фарғонадаги "Истиқлол"да ҳам бўлиб ўтади. Водийда "Б" гуруҳи баҳслари ўтказилади. Ушбу гуруҳдан Эрон, Австралия, Қатар ҳамда Вьетнам U-20 терма жамоалари жой олишган. Кучли гуруҳ деб бемалол айта оламиз. Шунингдек, водий аҳли Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг ўйинидан ҳам завқ олишлари мумкин бўлади. Яъни, 7 март куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз ўз гуруҳидаги 3-турни Индонезияга қарши айнан "Истиқлол"да ўтказади.

"Истиқлол" стадионида ўтказиладиган ўйинлар:

01.03.2023

"Б" гуруҳи, 1-тур

15:00. Австралия - Вьетнам

19:00. Қатар - Эрон


04.03.2023

"Б" гуруҳи, 2-тур

15:00. Эрон - Австралия

19:00. Вьетнам - Қатар


07.03.2023

"Б" гуруҳи, 3-тур

15:00. Вьетнам - Эрон

"А" гуруҳи, 3-тур

19:00. Ўзбекистон - Индонезия

"Истиқлол" стадиони учрашувларни қабул қилиш учун тайёр ҳолатга келтириб қўйилган, майдон чими ҳам ажойиб ҳолатда. Қуйида суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Стадионга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia