Испан клублари сўнгги 5 йилда 9та Еврокубокни қўлга киритишди

Aziz Tukhtamuradov
27 май 2018, 10:20
Испаниянинг икки жамоаси Мавсум-2017/18даги иккита муҳим Еврокубокни қўлга киритди ва улардан бири 15 август куни учинчисига ҳам эга чиқади.

“Реал” ЕЧЛ, “Атлетико” Европа Лигаси ғолибига айланди. Бу билан испан клублари сўнгги 5 йил ичида 9та Еврокубокни қўлга киритишди. Ла Лига жамоалари 5 маротаба (“Реал” – 4, “Барселона” – 1) ЕЧЛда, 4 бор (“Севилья” – 3, “Атлетико” – 1) Европа Лигасида зафар қучишган.

Таққослаш учун, Англия клублари эса охирги 5 йилда фақат бир маротаба Еврокубокда бош совринга эга чиқишган. “Манчестер Юнайтед” ўтган йили Европа Лигасини ютганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф