Инвестиция фондлари Холандни харид қилишда "Барселона"га ёрдам беришни таклиф этмоқда

Alisher
12 окт 2021, 16:04
"Барселона" жиддий молиявий қийинчиликларга қарамай, "Боруссия" (Дортмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холандга қизиқиш билдирмоқда.

Каталония клуби раҳбарияти 21 ёшли форвардни ёзда ўз сафига қўшиб олишни жуда ҳам хоҳламоқда. "Кўк-анорранглилар" президенти жорий йил футболчининг отаси ва агенти билан учрашди.

"Барса"да битимни расмийлаштириш учун ёрдам беришга тайёр бўлган бир қанча инвестицион фондлардан таклиф бор.

Шунга қарамай, норвегияликнинг иш ҳақида бўйича юқори талаблари каталонияликлар учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.

Холанд учун курашда "Реал" ва ПСЖга қарши "Барселона"нинг устунлиги шундаки, у "Камп Ноу"да марказий фигурага айланади, бошқа жамоаларда эса унга бундай роль кафолатланмаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport