"Интер" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
15 июл 2017, 12:12
"Интер" ўз ярим ҳимоячиси Иван Перишични "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялга алмаштириш ниятида.

Олдинроқ манкунианлар ярим ҳимоячи учун 45 млн. евро ва бонуслар тўлашга тайёрлиги эълон қилинган эди, бироқ "Интер" таклифни рад этди, чунки улар ушбу трансфердан 50-55 млн. евро ишлаб олмоқчи.

Агар МЮ франциялик билан хайрлашишга рози бўлса, хорват учун 20 млн. евро тўлашига тўғри келади.

Сўнгги мавсум Марсьяль АПЛнинг 25 та учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›