"Интер" Манолас ва Салаҳ учун 60 миллион евро таклиф қилаяпти

Tolibjon Qosimov
29 апр 2017, 20:14
"Интер" клуби "Рома" ҳимоячиси Константинос Маноласга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Буни "Corriere della Sera" тасдиқлади. Манбанинг маълумотига кўра, Милан шаҳри клуби грек футболчиси учун 60 миллион евро бермоқчи, фақат унга ярим ҳимоячи Муҳаммад Салаҳни ҳам қўшиб беришса. Хабар қилинишича, "Интер" яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида "Рома"га мана шундай таклиф билан чиқади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Corriere della Sera

Сўнгги янгиликлар

Барча ›