"Интер" Икардини жазоламоқчи

Mirjalol Normatov
4 авг 2019, 17:27
"Интер" раҳбарияти Мауро Икардини сотиб юбориш ниятида.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, миланликлар 26 ёшли футболчини шартномаси якунланганига қадар ўйинларга туширмоқчи эмас. Бу футболчининг жамоани тарк этишни истамаётгани билан боғланяпти.

Олдинроқ у "Рома" ва "Наполи" томонидан тушган таклифларни рад этгани борасида маълумотлар берилганди.

ОАВ томонидан тасдиқланишича, унинг кетишига Ванда Нара қаршилик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›