“Интер” дарвозабон сотиб олишга қарор қилди

6 апр 2020, 09:33
Миланликлар Самир Хандановичга ўринбосар излашни бошлади.

Трансфер ҳуқуқи “Наполи”га тегишли бўлган, айни дамда “Парма” сафида ҳаракат қилаётган посбон Луижи Сепе фаолиятини келаси мавсумдан бошлаб “Интер”да давом эттириши мумкин.

28 ёшли Сепе жорий мавсум “Парма” сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 28 та тўп олиб чиқди. 5 та ўйинда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Унинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Carriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›