"Интер" 5 нафар футболчи жамоадан кетганини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
2 июл 2024, 19:41
Футболчилар Милан клубини тарк этишди.

"Интер" ўзининг расмий сайтида 5 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди. Ушбу рўйхатга Эмиль Аудеро, Стефано Сенси, Дэви Классен, Хуан Куадрадо ва Алексис Санчес киритилган.

Барча футболчилар "нерадзурри"ни бепул тарк этишди. Улар эркин агентга айланишди.

Маълумки, ярим ҳимоячи Петр Зелиньски ва ҳужумчи Меҳди Тареми "қора-кўклар" сафига текинга келиб қўшилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: inter.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›