"Интер" 3 нафар футболчини кузатиб бормоқда

Sherzod Nurmatov
18 сен 2021, 19:23
Миланнинг "Интер" клуби Италия А Сериясининг бошқа клубларида ўйнайдиган 3 футболчига қизиқиш билдиряпти.

Манбага кўра, "нерадзуррилар" скаутлари Глейсон Бремер ("Торино"), Жакомо Распадори ва Жанлукка Скамакка (иккиси – "Сассуоло")га кўз тиккан.

"Интер" вакиллари "анорранглилар" ва "қора-зангорилар" учрашувида номи келтирилган футболчиларни диққат билан кузатиб боришган.

Марказий ҳимояси Бремернинг нархи – 10 миллион евро, марказий ҳужумчилар Распадори ва Скамакканинг ҳар бири 15 миллион еврога баҳоланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato