Иньеста: "200-300 млн. евро Неймарнинг ўрнини боса олмайди"

Aslanov Jasurbek
29 июл 2017
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста клуб ҳужумчиси Неймарнинг ПСЖга ўтиши ҳақидаги миш-мишларига изоҳ берди.

"Ортиқча шов-шув бўлмаслигини истаймиз. Бу вазиятдан чиқишнинг ягона йўли - бу Неймарнинг сўзлари, айнан шу нарса ҳикояни якунлаб беради. У жамоада қолишини истаймиз. Семеду ва унинг жанжалига тўхталадиган бўлсак, машғулотларда бунақаси бўлиб туради.

Неймар - жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бири, у бизга катта ёрдам беради. Ягона истагим - Неймар "Барселона"да узоқроқ ўйнашини истайман. Жамоада энг яхшиларни кўришни истайман, Неймар эса айнан шундайлар сафига киради. 200 ёки 300 млн. евро ҳам Неймарнинг ўрнини боса олмайди" - дейди Иньеста.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es