

Симоне Инзаги бошчилигидаги "Лацио" бу турда "Беневенто" меҳмони бўлди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле битта гол урди ва учта голли пас оширди. Иммобиленинг жорий мавсум чемпионатдаги голлари сони 14тага етди. Шу тариқа, Чиро 2000 йилдан кейин, яъни XXI асрда А Серияда дастлабки 11-турдан кейин энг кўп гол урган футболчига айланди. Ундан кейинги ўринларда Лука Тони ("Фиорентина", 2005-2006 йил 11 турдан сўнг 13 гол) ва Андрей Шевченко ("Милан", 2003-2004 йил 12та гол)лар боришмоқда.





