Икарди "Ювентус" билан келишиб олди

Alisher
13 авг 2019, 13:50
"Интер" форварди Мауро Икарди "Наполи", "Рома" ва "Монако" клубларининг таклифларини рад этди.

Аргентиналик ўйинчи туринликлар билан 5 йиллик шартнома бўйича келишиб олди.

Икарди солиқ ҳамда бонусларни ҳисобга олмаган ҳолда йилига 8 миллион евро маош олади.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар тарқатди.

Футболчининг Турин клубига ўтиши жамоа ҳужумчилари Пауло Дибала ҳамда Марио Манжукичларнинг сотувидан тушадиган маблағлар эвазига амалга ошиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›