

ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди қишки трансферлар вақтида жамоасини алмаштириш ниятида эмас. Футболчи айни дамда фаолиятидаги оғир дамларни бошидан кечираётганига қарамай Париж клубида қолиш ниятида. 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсум атиги 5 та ўйинда қатнашди. Коронавирус сабаб Мауро мавсум стартини ҳам ўтказиб юборди. Аввалроқ Икардининг ПСЖни тарк этишга ҳозирланаётгани айтилганди. Аммо футболчи жамоага келиши кутилаётган янги мураббий, ватандоши Маурисио Почеттино билан ишлашни хоҳламоқда.



