

Таъкидланишича, 38 ёшли швециялик футболчи фаолиятини чиройли тарзда якунламоқчи эди, аммо коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли мавсум бузилиб кетди. Ибрагимовичнинг "россонерилар" билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Агар уни узайтиришнинг имкони бўлмаса, Златан Италиянинг бошқа клубларидан тушган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида "Милан"га таркибига келиб қўшилган форвард 10та учрашувда 4 бор рақиблари дарвозасига йўл топди.



