Ибрагимович "Милан"га ижобий жавоб берди

Mirjalol Normatov
23 авг 2020, 18:10
38 ёшли швед "Милан"да қолади.

Ҳужумчи Златан Ибрагимович "Милан" билан шатномасини узайтиришга яқин турибди.

Журналист Николо Скира берган маълумотга қараганда, томонлар шартнома шартлари борасида келишиб олишган. Унга кўра, футболчи яна бир мавсум давомида "Милан" таркибида қолади ва йилига 6 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович шу йилнинг январь ойида "Милан"га қайтганди. У "россонери" таркибида 20 ўйинда қатнашиб, 11 гол ва 5 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›