

Олдинроқ Мино Райола ҳужумчи "Милан"га қайтиши мумкинлигини айтиб ўтганди.
"Ҳозирча келажагим борасида бир қарорга келмадим. Ҳа, Европанинг кўплаб жамоалари менинг хизматларимга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ мен бу ерда бахтлиман. Ўз ҳаётим ва оиламни яхши кўраман.
Ўйнашда давом этишим учун катта сабаб бўлиши керак. Оддий жамоага ўтишни, Европага шунчаки қайтишни истамайман. Чунки мен Златанман", - деди Ибрагимович.



