Ибрагимович 1 июль куни МЮ билан шартнома тузади

Narzulla Saydullayev
26 июн 2016, 10:33
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович 30 июнда эркин агентга айланади ва эртаси куни «Манчестер Юнайтед»га ўтади.

Gianlucadimarzio.com нашри хабарига кўра, швед Англияга учиб боради ва 1 июль куни янги клуби билан шартнома тузади.

Айни пайтда Ибрагимович Монте-Карлода дам олмоқда, у ерда ўз агенти Мино Райола билан МЮ борасида келишиб олди.

The Guardian нашри хабарига кўра, ҳужумчи МЮ билан бир йиллик шартнома тузади ва ҳафтасига 220 минг фунт маош олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Gianlucadimarzio.com