Ҳамиджон Актамов: “Қаршида ёмон ўйин ўтказдик”

Narzulla Saydullayev
3 окт 2018, 11:32
“Насаф” – “Қизилқум” (4:2) учрашуви якунлангач меҳмон жамоа устози Ҳамиджон Актамов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Бугунги ўйин менда яхши таассурот қолдирмади. Бугун ёмон ўйин ўтказдик. Бу ўйинни футболчиларимиз билан албатта таҳлил ва муҳокама қиламиз, кўп гол ҳам ўтказиб юбордик. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Агар фойдалана олганимизда камида дурангга эришган бўлар эдик.

Аммо “Насаф” бугун жуда яхши ўйин намойиш этди ва ҳақли ғалабага эришди. Жамоанинг кейинги ўйинларида ҳам омад тилайман.


Ўхшаш янгиликлар

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›