Гвардиоладан кейин "Сити"ни бошқарадиган асосий даъвогар маълум қилинди

Mirjalol Normatov
16 дек 2019, 20:42
Ушбу мавсум якунланганидан кейин "Манчестер Сити" раҳбарияти Пеп Гвардиолани истеъфога чиқариши мумкин.

"Sky Sports" хабарига кўра, айни дамда "Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс ёзда "Манчестер Сити" бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин. Айни дамда "шаҳарликлар" раҳбарияти шимолий ирландияликнинг номзодини кўриб чиқишмоқда.

Олдинроқ "Манчестер Сити"дагилар Микель Артетанинг номзодини кўриб чиқаётганди. Бироқ Артетанинг номзодини "Арсенал" кўриб чиқаётгани борасида миш-мишлар пайдо бўлганидан кейин Рожерс варианти "шаҳарликлар" раҳбариятига кўпроқ ёқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports