Гвардиола: "Уотфорд"га қарши баҳс - биз учун мавсумнинг финали бўлади"

Aslanov Jasurbek
19 май 2017, 18:45
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Уотфорд"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг 38-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Учрашув 21 май куни бўлиб ўтади.

"Якшанба куни бизни муҳим баҳс кутиб турибди - мавсум финали. Биз ғалаба қозонишимиз керак. Сўнгги баҳсларда яхши ўйин кўрсатдик, аммо сўнгги 95-96 дақиқаларда жуда яхши ўйнашимиз шарт. "Уотфорд"да мавсум яхши ўтди - улар хавфсиз жойда. Эҳтиёт бўлишимиз керак.

Уй учрашувларида кўп очко йўқотдик. Келаси мавсумда яхшироқ ўйнашимиз керак. "Вест Бромвич" билан баҳсда кўплаб вазиятларга эга бўлдик: Шу савияда ўйнашда давом этишимиз шарт. Ўзгаришлар бўлади, аммо бу ҳақида мавсум якунланганидан сўнг суҳбатлашамиз" - дейди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›