Гвардиола шартномани узайтиришга яқин турибди

Mirjalol Normatov
15 ноя 2020, 13:46
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клуб билан шартномани узайтиришга яқин турибди.

"The Telegraph" хабарига кўра, томонлар келишувга эришишга яқин. Пеп 2016 йилда "шаҳарликлар" бошқарувини ўз қўлига олганди. Шу вақтдан буён "Сити" икки марта АПЛ чемпиони бўлди ва кўплаб ички совринларга эга чиқди. ЕЧЛдаги энг юқори натижа чорак финаллигича қолмоқда.

Айни дамда "Ман Сити" АПЛ турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Гвардиоланинг амалдаги шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›