Гвардиола Рибери ва бошқаларнинг жароҳатида "Бавария" шифокорини айблади

Aslanov Jasurbek
17 дек 2015, 11:41
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва клуб тиббий штаби ўртасида муносабатлар яна кескинлашди.

Испаниялик мутахассиснинг фикрича, жорий мавсумда жамоа футболчиларининг жароҳати етарли даражада тажрибага эга бўлмаган шифокорлар иши туфайлидир. У Франк Рибери ва бошқа футболчиларнинг жароҳатида жамоа шифокори Фолькер Браунни айблади.

Рибери яна жароҳат олди ва йил охиригача жамоага ёрдам бера олмайди.

Олдинроқ "Бавария"да узоқ вақт ишлаган шифокор Ханс-Вильгельм Мюллер-Вольфарт Гвардиола билан келишмовчилик туфайли немис грандини тарк этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker