Гвардиола: "Реал" - Европанинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши жамоаси эмас"

Aslanov Jasurbek
9 фев 2019, 11:05
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола нега "Реал"ни сўнгги 10 йилликдаги энг яхши 3та жамоа орасига киритмаганини айтиб берди.

"Реал" мухлислари Европада уларнинг жамоасига тенг келадигани йўқ деб гапиришяпти. Агар миллий совринларни ҳисобласак, "Реал" - Европанинг сўнгги 10 йилликдаги энг кучли жамоаси эмас. "Ювентус", "Бавария" ва "Барселона" ўз чемпионатида 6 ёки 7 марта ғолиб бўлишди, "Реал" эса 2 марта.

Солари гапларимни тўғри тушунади деб ўйлайман" - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" кетма-кет уч марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›