Гвардиола: "Мураббий сифатида ўсишга эришганимни ҳис қиляпман"

Aslanov Jasurbek
27 апр 2017, 16:41
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг фикрича, жорий мавсум мураббий сифатида ўсишга эришди.

"Бу мавсум соврин юта олмаганим учун ёмон мураббийга айланганим йўқ. Аввалгидан кўра ўсишга эришдим. Тажрибага эга бўлдим.

Мен "Барселона". "Бавария", "Реал", "Интер", "Ювентус" ёки "Милан" каби катта тарихга эга клубни шуғуллантирмаяпман. Кучайишимиз учун янгиликлар амалга оширишимиз ва "Челси", МЮ ёки "Ливерпуль" каби тарихга киришимиз лозим.

Айнан шу сабаб туфайли бу ердаман, АПЛ мен учун катта тажриба. Биз жорий мавсум яхши иштирок эта олмаяпмиз, аммо кейингисида кучлироқ бўламиз" - дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›