

"Габриэль жамоага ўз вақтида келди. У курашмоқда, жамоага бор кучини бермоқда. Бу тахсинга лойиқ.
Мен Жезус каби ўз жамоаси учун жонини аямайдиган, қаттиқ курашадиган футболчини кўрмадим. У бу билан фахрланиши керак. У ҳар доим энг яхшиси бўлишга интилади. Бу фантастика эмасми?
Уни табриклайман. Габриэль менинг ишончимни оқлади, шу орқали у жамоада қолишини ҳам исботлади. Кейинги йилларда унга ишонч билдирган клуб раҳбариятига ҳам миннатдорчилик билдираман.
У ҳали ёш, бироқ унинг ёшида бундайларни топиш жуда қийин", - деди Гвардиола.
Олдинроқ ҳужумчи жамоа билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирганди.


