

"Умид қиламанки, ўйинчилар катта жамоаларда 11 футболчи билан чекланиб қолиб бўлмаслигини тушунишади, улар бир-бирлари билан рақобат қилишлари керак. Масалан, "Брайтон" билан ўйинда Сане бошидан ўйнамади. Мен уни захирадан ўйиннинг ҳал қилувчи палласида туширдим, бундан мақсад ҳужумларимиз динамикасини кучайтириш эди.
Стерлинг ҳам яхши ўйнади. Премьер-лига даражаси шундай, унда 12-14 дақиқага захирадан майдонга тушадиганлар жуда муҳим. Учрашув сўнггида рақиб ҳолсизланган, биз эса майдонга Бернарду Силса, Стерлинг ва Сане каби ўйинчиларни туширишимиз мумкин.
Кейинги ўйинда бу Агуэро ёки Габриэл Жезус бўлиши мумкин. Маъно шундаки, ўйин сўнггида ғалабани илиб кетиш керак", - деди Гвардиола.




