Гринвуд МЮнинг машғулотларига қайтади

Mirjalol Normatov
13 авг 2023, 16:33
Мэйсон Гринвуднинг "Манчестер Юнайтед"га қайтиш ишлари тезроқ якунланиши мумкин.

"Daily Express" хабарига кўра, клуб ижрочи директори Ричард Арнольд 21 ёшли футболчи борасида қарор чиқарган.

Унга кўра, Гринвуд учун интервью ташкил қилинади ва унда футболчи узр сўрайди. Шундан кейин у аста-секинлик билан жамоа машғулотларига қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи янги мавсум учун "Манчестер Юнайтед" томонидан рўйхатдан ўтказилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Express