Грецияда ҳакамлар иш ташлаш эълон қилишди

Aslanov Jasurbek
21 дек 2018, 12:16
Ҳакамлар иш ташлаш эълон қилгани туфайли яқин орада ўтказилиши керак бўлган Греция чемпионатининг ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди.

Реферилар уларнинг ҳамкасби Танасис Дзилосга бўлган ҳужум туфайли ўйинларда қатнашишни исташмаяпти. Дзилосга кўчада ҳужум қилишди. Бош ва оёғидан жароҳат олган ҳакам 20 декабрь куни касалхонани тарк этди.

Греция чемпионатининг сўнгги турида Дзилос "Ксанти" - "Олимпиакос" учрашувида (1:1) ишлади. Ушбу баҳсда ҳакам 9та сариқ карточка кўрсатди ва "Олимпиакос" ярим ҳимоячиси Даниэл Каштелуни четлатди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›