Goal. «Юнайтед» Стоунз учун курашда ғолиб чиқди

Aziz Tukhtamuradov
11 дек 2015, 21:54
«Манчестер Юнайтед» «Эвертон» футболчиси Жон Стоунзни ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин, дея хабар қилмоқда Goal.com.

Футболчига "Челси" томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, футболчи учун курашда "қизил иблислар" омадлироқ чиқишди. Маълумотларга қараганда, "Манчестер Юнайтед" ҳимоячи учун 50 миллион фунт тўлайди. Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса Стоунз футбол тариҳидаги энг қиммат ҳимоячи бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru