

"МЮда ишлаш қийин. Клубда охирги 4-5 йилда Алекс Фергюсон, Дэвид Мойес, Луи ван Гал ва Жозе Моуриньолар ишлади. Сульшер ҳозир жамоани олдинги ҳолатга қайтариш учун ҳаракат қилмоқда.
Жамоада Жеймс, Ван-Биссака ва Магуайрлар каби ёш ва иштиёқли футболчилар бор. Уленинг омадсизлиги Клопп ва Гвардиола даврида ишлаётганидадир. Юрген Клопп "Ливерпуль"ни тўртинчи мавсум бошқармоқда.
Пеп ҳам шунча пайтда жамоани қурди. Почеттино "шпорлар" бош мураббийи сифатида олтинчи мавсумини ўтказмоқда. Сульшерга ҳам вақт бериш керак деб ўйлайман", - дейди Гиггз.
МЮ АПЛда 7 турдан сўнг 10-ўринда бормоқда.




