
Кеча, 10 мартда Бундестимнинг "Твиттер"даги саҳифаси ушбу баҳсга 17 кун қолганини эслатиб, Бразилия терма жамоаси устидан кулди. Немис жамоаси ижтимоий тармоққа 2014 йил жаҳон чемпионатида бразилияликлар устидан қозонилган 1:7 ҳисобидаги ғалаба суратини юклади.

"Бразилия билан ўйингача 17 кун қолди" - дейилади терма жамоа "твиттери"да.
Эслатиб ўтамиз, Германия - Бразилия учрашуви Берлиндаги Олимпиаштадион аренасида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.