Гендузи "Арсенал"дан ўзини бошқа клубга қўйиб юборишни сўради

Alisher
21 сен 2020, 12:22
Ярим ҳимоячи Маттео Гендузи "Арсенал" раҳбариятидан янги клубга ўтишни хоҳлаётганини айтди.

21 ёшли франциялик футболчи клуб раҳбариятидан ўзини бошқа чемпионатдаги бирор клубга қўйиб юборишларини сўраган.

Ўйинчи учун Испания, Италия ва Франциянинг бир нечта клублари даъвогарлик қилмоқда.

Гендузи ўтган мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›