FIFA.UZ: ОЧЛ 1-тур учун очколар ҳисобланди

Narzulla Saydullayev
26 фев 2015, 13:21
FIFA.UZда Осиё чемпионлар лигасининг биринчи тури учун очколар ҳисобланди.
Дастлбки турда 56 очко тўплаган "Gaffarov Muzaffar" биринчи ўринни қўлга киритди.

Ўзингизни мураббий сифатида синаб кўринг. FIFA.UZ да иштирок этинг.

Ғарб минтақасининг тўртта гуруҳидан ўрин олган 16та клубнинг футболчиларидан жамоа тузишингиз мумкин. Ҳозирга қадар 800дан ортиқ жамоа тузиб бўлинди. Улар орасида "Пахтакор", "Локомотив", "Насаф" ва "Бунёдкор" клублари борлигини эслатиб ўтамиз.

Тезроқ жамоа тузишга ва иштирокчилар билан беллашишга ШОШИЛИНГ! 8та тур (Гуруҳ босқичидаги 6та тур ва 1/8 финалидаги иккита тур) якунида энг кўп очко олган жамоа Осиё чемпионлар лигасининг расмий тўпига эга бўлади. Жамоа тузишга ўтиш.

Иккинчи тур дедлайни 3 март куни соат 16:00да тугайди.

Иккинчи тур жуфтликлари билан танишинг:

3 март
18:00 - Бунёдкор - Персеполис
19:30 - Нафт-Теҳрон - Ал-Айн
20:15 - Лаҳвия - Ал-Наср
22:20 - Ал-Шабаб - Пахтакор

4 март
15:00 - Локомотив - Фулад
17:30 - Трактор Сози - Ал-Аҳли Дубай
20:45 - Ал-Садд - Ал-Ҳилол
22:15 - Ал-Аҳли Жидда - Насаф

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia