ФИФА президенти Қатарга кўчиб ўтдими?!

Omonjon To`xtamirzayev
17 янв 2022, 12:41
ФИФА президенти Жанни Инфантино октябрь ойидан буён асосан Доха шаҳрида истиқомат қилмоқда.

Инфантино у ерда ўзи ва оиласи учун уй ижарага олган. Таъкидланишича, Инфантино Цюрихдаги иш жойида камдан-кам кўриниш бермоқда ва бу аксарият ходимларга ёқмаяпти.

Инфантинонинг икки қизи Дохадаги мактабда таълим олмоқда, Жаннининг ўзи эса кўп вақтини Қатарнинг бош оиласи аъзолари даврасида ўтказмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru