Фернандо Торрес "Атлетико"га қайтди

Aslanov Jasurbek
26 июл 2021, 00:45
"Матрасчилар" собиқ форварди ёшлар жамоасини қабул қилиб олди.

Испаниялик собиқ футболчи Фернандо Торрес Мадриднинг "Атлетико" клуби ёшлар жамоасига бош мураббий бўлди. Торрес билан тузилган шартнома 2021/22 йилги мавсумгача амал қилади.

"Торрес бизнинг клубни жуда яхши билади. У "Атлетико" академиясига 1995 йилда 11 ёшида қабул қилинган ва 2001 йилда асосий таркибда дебют қилган. У Ливерпуль, Лондон, Милан шаҳарларининг жамоаларида тўп сурган, аммо фаолияти якунида "Атлетико"га қайтди, ҳозир у яна биз билан. Ўз уйингга хуш келибсан, Фернандо!" — дея таъкидланган клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ТАСС