Машҳур футбол эксперти, "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд дарвозабон Давид Де хеа ҳақида фикр билдирди.
"Де Хеанинг ўйинларига қаранг! Уни жамоада сақлаб қолиш керак. Уни яхши кўраман. У жамоасига кўплаб очко келтираётган камёб дарвозабонлардан бири. Давид - дунёнинг энг кучли дарвозабони. Сайёрамизда унга етадигани йўқ", - деди Рио Фердинанд.