Фекир “Лион”да қолиши мумкин

14 июл 2019, 09:58
“Лион” ярим ҳимоячиси Набиль Фекир жамоани тарк этиш истагида.

Аммо клуб президенти Жан-Мишель Оласнинг айтишича, футболчи жамоада қолиши ҳам мумкин.

“Айни пайтда Набиль кетмоқчи эканлиги ҳақида гапирмоқда. Бироқ, у жамоада қолиши ҳам мумкин. Биз у билан шартномани узайтириш ниятидамиз”, дея Оласнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC.

Жорий мавсумда Фекир Франция чемпионатининг 29 та учрашувида майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 7 та голи узатма бор. 25 ёшли футболчи ЕЧЛ баҳсларида 6 та учрашувда 3 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›