
Хабарларга кўра, бир сутка давомида 53та қўлга олиш амалга оширилган. Натижада 3 нафар мухлис - 16 ой, яна олти нафари эса 8 ой панжара ортида бўлади. Саккиз тартиббузар 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди, аммо суд улара 45 минг евродан жарима тўлашга руҳсат берди.
Эслатиб ўтамиз, "Фейеноорд" ишқибозлари Пьяцца ди Сапнья майдонида тартибсизликлар уюштирган. Натижада бу майдон ва машҳур испан зина-пояси пиво идишлари синиғи ва ахлат билан тўлган. Бундан ташқари, мухлислар яқинда қайта тикланган "Баркачча" фавворасини ҳам шикастлаган. Тўқнашув натижасида полиция офицерлари ҳам жароҳатланган.